1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Хотин-қизлар қўмитаси Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди

Шунингдек, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими жорий этилди.

Хотин-қизлар қўмитаси Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди

 

Президентимизнинг жорий йилнинг 21 декабрдаги “Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди.

 

Қўмита фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими жорий этилди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари – Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари – вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари лавозими, туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари – туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари лавозими киритилди.

 

Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти негизида Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.

 

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси 2022 йил март ойида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги таркибида ташкил этилганди. 2022 йил декабридаги ислоҳотлар вақтида қўмита Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги таркибига ўтказилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика