1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Таълим

Хотин-қизларга таълим ташкилотларида ўқиш учун имтиёзли кредитлар берилади

Кредитнинг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

Хотин-қизларга таълим ташкилотларида ўқиш учун имтиёзли кредитлар берилади

 

Тижорат банклари томонидан хотин-қизларнинг республикадаги барча хусусий, хорижий, давлат олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасаларида кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклларида тўлов-контракт асосида таълим олишлари учун 14 фоизли кредитлар ажратилиши қайд этилмоқда.

 

Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

 

Таълим кредитлари бўйича фоиз ставкаларини қайтариш Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитларини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Хусусан, таълим кредитини расмийлаштиришда ва унинг қайтарилишида талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади.

 

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика