1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Яна бир вилоятда ўқувчи калтакланди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога Пахтабод туман ХТБ муносабат билдирди.

Яна бир вилоятда ўқувчи калтакланди

 

Андижон вилоят халқ таълим бўлимининг маълум қилишича, ҳолат 28 апрель куни тумандаги 13-умумтаълим мактабида содир бўлган. Мазкур воқеада 10-синф ўқувчиси А.Р. рус тили фани ўқитувчиси С.Ж.нинг синфхонага кириш тўғрисидаги кўрсатмасига қўпол равишда жавоб қайтарган. С.Жнинг ўқувчининг қўпол муомаласига жавобан кўз қисмига уриб тан (бир маротаба) жароҳат етказган.

 

С.Ж. мактабнинг ички тартиб қоидаларига риоя этиши бўйича қатъий огоҳлантирилган, ўқувчи А.Р мактаб ички тартиб қоидаларига риоя этмагани ва устозларига нисбатан одоб-аҳлоқ қоидаларига зид равишда муомала қилгани сабаб тушунтириш ишлари олиб борилган.

 

Ҳолат юзасидан ўша вақтда туман халқ таълими бўлими ишчи гуруҳ тузиб, атрофлича ўрганилган ва ўқитувчига тегишли тартибда интизомий жазо чораси қўлланилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика