Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Хоразмда 11 нафар эркак 2006 йилда туғилган, вояга етмаган қизни зўрлагани ҳақида хабарлар тарқалди.
Омбудсман матбуот котиби Фотима Мадраҳимованинг айтишича, мазкур масала бўйича Бола ҳуқуқлари бўйича вакилга мурожаат келиб тушган. Шундан сўнг, Болалар омбудсмани ушбу мурожаатни жойига чиқиб ўрганган. Ҳолат юзасидан 3 нафар эркак ҳибсга олинган. Аммо, 11 нафар эркак зўрлагани ҳақидаги хабар ҳали аниқ эмас. Бу бўйича текширув ўтказилмоқда.
Ўрганиш натижалари бўйича Бош прокуратура ва ИИВга мурожаат юборилган.
ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов ҳолат юзасидан ҳужжатлар судга берилгани, жиноят иши тафсилотларини маълум қилолмаслигини айтди. Унинг айтишича, иш судда кўрилганидан сўнг маълумотлар очиқланади.


