1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Янги аудиовизуал радиостанция ўз ишини бошлади

Радиостанция Европа ва Америкада ишлаб чиқарилган замонавий ускуналар билан жиҳозланган.

Янги аудиовизуал радиостанция ўз ишини бошлади

 

Бугун "BHH" бизнес марказида ТEMP FМ янги аудиовизуал радиостанциясининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда медиа ҳамда маркетинг соҳаси мутахассислари, давлат ташкилотлари ходимлари, шунингдек, етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирок этди.

 

ТEMP FМ жамоаси очилиш маросими муносабати билан эфир меҳмонлари ва тингловчилар учун кўплаб кутилмаган совғаларни ўз ичига олган махсус дастурни тақдим этди.

 

ТEMP FМ янги ва оригинал лойиҳалар орқали медиа маконда янгилик яратишни мақсад қилган бўлиб, ёш истеъдодлар ва кўпчилик учун севимли бўлган ижрочиларнинг радиоэфирда жонли ижродаги концерт дастурларини тақдим этади. Радио жонли ижронинг тарғиботчиси бўлиб, анъанавий радиострансляция ҳақидаги стереотипларни ўзгартириш ва унинг форматини кенггайтиришни ўзининг олдига мақсад қилиб қўйган.

 

ТEМP FМ бундан аввал "Наврўз" радиостанциясига тегишли бўлган 88.4 частотасида эфирга чиқади. Радиостанция Европа ва Америкада ишлаб чиқарилган замонавий ускуналардан фойдаланиб, Марказий Осиё давлатлари орасида юқори сифатли эфирлардан бирини тақдим этади. Радиоэшиттиришлар нафақат FМ диапазонида аудио шаклида, балки видео кўринишида онлайн Инстаграм ва YouTube орқали амалга оширилади. Бу эса ўз навбатида тингловчиларга визуал контентдан ҳам баҳраманд бўлиш имкониятини беради.

 

Радиостанция жамоаси YouTube тармоғида ўз контентларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади, ва бу жараённи алоҳида йўналишга айлантиришни режалаштирган. ТEМP FМда тажрибали ва ёрқин радиобошловчилар, шу соҳа мутахассислари фаолият олиб боришади. Бу эса юқори даражадаги креатив ва профессионалликни кафолатлайди.

 

Радионинг асосий мақсад вазифаларидан бири маданий ривожланиш. Бунда маҳаллий мусиқа ва ижодий истеъдодларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни оммалаштириш учун платформа яратиш. Шунингдек, тингловчиларнинг таълим олиши ва маданий ривожланишига кўмаклашувчи шоуларни тақдим этиш, тингловчиларга нафақат радиоэфирни тинглаш, балки уни томоша қилиш имкониятини яратиб, янги технологиялар ва форматларни жорий этиш, уни янада интерактив ва қизиқарли қилишдан иборат..

 

ТEМP FМнинг бугунги кундаги асосий лойиҳаларидан бири - ҳар жума куни ўтказиладиган турли мусиқий гуруҳларнинг жонли ижродаги LIVE-концертларидир. Яқин кунларда радиостанция тингловчилар учун ҳақиқий янгилик бўлиши кутилган муаллифлик ва эксклюзив дастурларни ишга тушуришни режалаштирмоқда.

 

"Бугун - "BHH" холдингининг ривожланишидаги янги босқич. ТEМP FМ - бу оддий радиостанция эмас, балки медиа маконида инновациялар ва сифатга интилишимизнинг тимсолидир. Ишонамизки, ТEМP FМ нафақат тингловчиларимиз учун илҳом манбаи, балки замонавий мусиқа, маданият ва янгиликлар олами сари йўлбошчи ҳам бўла олади", — деди "BHH" Холдинг асосчиси Бакзод Хамзаев.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика