1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Янги Наманган туманида қалбаки дорифурушлар қўлга олинди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янги Наманган туманида қалбаки дорифурушлар қўлга олинди

 

Маълумотларга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.Ш ўз уйида яширин тарзда ишлаб чиқариб, "Пиратсетам" дори воситасини қиммат нархларда ўтказиш мақсадида "Панавир" номи остида қайта қадоқлаб ишлаб чиқараётганлиги аниқланган.

 

Текширув давомида 672 қути "Пиратсетам", 299 қути "Панавир" номи туширилган дори воситаси ҳамда 12 750 дона ёрлиқ ва 2 550 дона дори воситаси ўрови учун махсус қути ашёвий далил сифатида олинган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика