Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг хабар беришича, 2023/2024 ўқув йили учун мақсадли қабул параметрлари ва қабул параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимоти агентликнинг my.uzbmb.uz сайтига жойлаштирилди.
Маълум қилинишича, абитуриентлар my.uzbmb.uz сайтининг «Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул» бўлими орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин. Бунда абитуриентлар фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишини танлаш имкониятига эга.
Маълумот учун, абитуриентларни рўйхатга олиш 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам) давом этади. Чет тилидан ижодий имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишларига қабул эса 10 июль куни якунланади.


