Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ижтимоий тармоқлар орқали янги ўқув йилидан бошлаб сиртқи таълим йўналишларида қабул тўхтатилиши ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.
Вазирликнинг маълум қилишича, тармоқларда тарқалаётган ушбу мазмундаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Унга кўра, Президентнинг қарори билан 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи ОТМларнинг фақат 14 та таълим йўналиши бўйича сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди.
Қолган педагогик таълим йўналишларига ҳужжат топшириш учун камида 5 йил иш стажи талаб этилади.


