1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс пойдевори” экспозицияси Barco халқаро мукофотига сазовор бўлди

Barco компанияси Ўзбекистоннинг замонавий мультимедиавий маданий лойиҳасини энг илғор визуал ечимлардан бири сифатида эътироф этди.

“Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс пойдевори” экспозицияси Barco халқаро мукофотига сазовор бўлди

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида яратилган “Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс пойдевори” мультимедиавий экспозицияси нуфузли халқаро технологик компания Barco томонидан соҳавий мукофот билан тақдирланди.

 

Мазкур лойиҳа маданий маконда илғор визуал технологияларни бадиий ечимлар билан уйғунлаштирган энг муваффақиятли намуналар қаторида эътироф этилди. Экспозицияда кенг кўламли 3D mepping, иммерсив шоу ва рақамли саҳналаштириш технологиялари қўлланилиб, томошабинларда минтақа тарихи ҳамда интеллектуал меросига чуқур шўнғиш ҳиссини уйғотади.

 

Лойиҳанинг ижодий концепцияси ва визуал реализацияси йирик мультимедиавий саҳнавий лойиҳалар билан танилган халқаро ижодий жамоа томонидан амалга оширилди. Марказнинг техник мутахассислари билан ҳамкорликда ноёб аудиовизуал услуб ишлаб чиқилиб, бадиий ғоя ва замонавий технологиялар уйғунлаштирилди.

 

Экспозиция доирасида юқори технологияли Barco лазер проекторлари қўлланилиб, юқори ёрқинлик, ранг аниқлиги ва тасвир барқарорлиги таъминланди. Натижада марказ фасади ва ички маконлари динамик визуал майдонга айлантирилиб, Ўзбекистоннинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси — буюк алломалар давридан тортиб замонавий тараққиёт босқичигача — ифодаланди.

 

Экспозиция даврлар изчиллигини акс эттириб, маданий ва илмий тикланишнинг стратегик қарашларини намоён этади. Қўлга киритилган мукофот лойиҳа юқори профессионал даражада амалга оширилганини тасдиқлаб, Ислом цивилизацияси марказининг халқаро миқёсдаги замонавий маданий-илмий платформа сифатидаги ўрнини янада мустаҳкамлади.

 

Маълумот учун, Марказ буюртмаси асосида Россиянинг Sila Sveta компанияси томонидан яратилган маппинг-шоу 25 дақиқалик ижодий лойиҳа бўлиб, унда 47 та ёруғлик технологияси қўлланилди. Лойиҳа устида қарийб 100 нафар ижодий ва техник мутахассис ҳамда 50 нафар график дизайнер ишлаган. Шоу марказ томонидан тақдим этилган тарихий ва илмий материаллар асосида яратилган бўлиб, ҳар бир проекция, ранг ва мусиқий элемент Ўзбекистон илм-фани ҳамда маданий меросини акс эттиради.

 

Шоунинг муҳим рамзий саҳналаридан бири — Қуръони карим очилиш саҳнаси ва «Иқро» оятларининг янграшидир. Ушбу бадиий ечим маърифатнинг тарихдан келажакка узатилишини ифодалайди.

 

Шоу марказий ғоясида инсон ва унинг илмий мероси асосий ўрин тутади. Проекцияларда Ибн Сино, Хоразмий, Имом Бухорий, Амир Темур ва Мирзо Улуғбек каби буюк сиймолар акс эттирилган.

 

Ҳозирда маппинг-шоу Хоразм ҳудудида тажриба тарзида намойиш этилмоқда. Синов натижалари асосида лойиҳа янада такомиллаштирилиши режалаштирилган.

 

Лойиҳа тарих ва замонавий технологиялар уйғунлигининг ёрқин намунаси сифатида баҳоланиб, келгусида янги инновацион ечимларни жорий этиш режалаштирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика