1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофоти халқаро босқичга чиқмоқда

Бу йилги маросимда илк бор хориждаги ўзбек маданияти тарғиботчилари алоҳида номинация билан тақдирланади.

“Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофоти халқаро босқичга чиқмоқда

 

“Янги Ўзбекистон юлдузлари” маданият ва санъат миллий мукофоти бу йил тўртинчи бор ўтказилади ва аввалгиларидагидан фарқли равишда халқаро руҳда ташкил этилиши кутилмоқда. Ташкилотчилар танлов доирасига бир қатор янгиликларни жорий этган ва мукофотни минтақавий эмас, балки халқаро даражага олиб чиқишни мақсад қилган.

 

Жумладан, илк бор “Йилнинг энг яхши хориждаги ўзбек маданияти тарғибotchisi” номинацияси тасис этилди. Ушбу йўналиш дунё бўйлаб ўзбек маданияти ва санъатини фаол тарғиб қилаётган хорижий фуқароларни рағбатлантиришга қаратилган. Шу муносабат билан маросимда бир қатор нуфузли халқаро меҳмонлар иштирок этиши режалаштирилган.

Халқаро меҳмонлар орасида 2025 йилда машҳурликка эришган “Homay” қўшиғи ижрочилари — Бошқирдистоннинг “Ay Yola” гуруҳи, Тожикистонда хизмат кўрсатган артист Нигина Амонқулова, Озарбайжон халқ артисти Менсум Иброҳимов ҳамда Ўзбекистон ва Озарбайжон халқ артисти Гулянақ Мәмедова бор. Уларнинг иштироклари маросимга алоҳида байрамона кайфият бағишлаши кутилмоқда.

 

Бугунги кунга қадар мукофот доирасида 20 та номинация бўйича 60 нафар ижодкор тақдирланган. Айнӣ пайтда эса Milliytanlov.uz платформаси орқали навбатдаги 20 та номинация бўйича овоз бериш жараёни давом этмоқда. Ғолиблар махсус статуэтка, сертификат ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

 

Тантанали тақдирлаш маросими 28-январ куни Тошкентдаги “Renessans Hall”да бўлиб ўтиши ва соат 19:00 да ZO‘R TV орқали жонли эфирда намойиш этилиши режалаштирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика