1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Янги қурилаётган турар жойда ишчини тупроқ босиб қолди

У пайвандлаш ишларини олиб бораётган бўлган.

Янги қурилаётган турар жойда ишчини тупроқ босиб қолди

 

Яккасарой туманида янги қурилаётган турар жой чуқурида ишчини тупроқ босиб қолди. ФВВ қутқарувчилари эса унинг ҳаётини сақлаб қолди.

 

Соат 17:05 да Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Тошкент шаҳар Яккасарой тумани "Дилбулоқ" МФЙ ҳудудида бир нафар фуқарони янги қурилаётган турар жой мажмуаси чуқурида пайвандлаш ишларини олиб бораётган вақтида тупроқ босиб қолгани тўғрисида мурожаат келиб тушган.

 

Айтилган манзилга қутқарувчилар етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида қутқарув ишларини амалга оширган. Олиб борилган ҳаракатлар натижасида фуқаро тупроқ остидан олиб чиқилиб, биринчи ёрдам кўрсатилган ва шифохонага юборилган.

 

Қайд этилишича, айни вақтда фуқаронинг аҳволи яхши, у шифокорлар назоратида

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика