Президент «Аграр соҳада илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграция қилиш орқали сифат ва самарадорликни оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Унга кўра, қарор билан 2023 йил 1 сентябрдан:
- олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик, илм-фан ютуқлари, инновацион технологияларни жорий қилиш, инсон ресурсларини ривожлантириш масалалари янги ташкил этиладиган агрокластерлар, кооперативлар ва соҳадаги бошқа йирик корхоналар фаолиятини ташкил этишда лицензия ва рухсат этиш тартиб-таомиллари шартларидан бири этиб белгиланади;
- қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳасидаги муаммолар бўйича илмий лойиҳалар ва диссертациялар мавзулари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишилади.
- Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ҳузурида Буюк Британия таълим тизимига ихтисослашган Халқаро мактаб ташкил этилади. Ўқувчилар 1- ва 5-синфдан қабул қилинади.
Шунингдек:
- Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти;
- идоралараро Қишлоқ хўжалиги фундаментал тадқиқотлар маркази;
- дала экинлари уруғчилиги миллий тадқиқот мажмуаси дирекцияси ташкил этилмоқда.


