Ўзбекистон Республикаси Президентининг 257-сонли фармонига мувофиқ, Янги йил байрами муносабати билан 2026 йил бошида фуқаролар учун кетма-кет беш кунлик дам олиш таъминланади. Қарор аҳолига байрамни оила даврасида нишонлаш ва мароқли ҳордиқ чиқариш имконини беради.
Фармонга кўра, 31 декабрь қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди. 1 январь — Янги йил байрами, 2 январь эса яна қўшимча дам олиш куни ҳисобланади. 3 январь (шанба) беш кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун одатий дам олиш куни, олти кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун эса қўшимча дам олиш куни бўлади.
4 январь (якшанба) барча ходимлар учун одатий дам олиш куни сифатида белгиланиб, натижада аҳолига кетма-кет 5 кун давомида ҳордиқ чиқариш имконияти яратилади.


