1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Янги йилдан мобил алоқага акциз солиғи бекор қилинади

Бу ҳақида Президент бошчилигидаги йиғилишда айтиб ўтилди.

Янги йилдан мобил алоқага акциз солиғи бекор қилинади

Янги йилдан Ўзбекистонда мобил алоқа хизматлари учун 10 фоизлик акциз солиғи бекор қилинади. Бу ҳақида президент раислигида тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича жорий йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йилга мўлжалланган асосий режалар якунлари бўйича ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда президентнинг акциз солиғи ставкасини 10 фоизга тушириш тўғрисидаги қарори чиққан эди. Шунингдек, 2023 йилдан бошлаб акциз солиғи тўлиқ бекор қилиниши айтилган эди. Бироқ бундай бўлмади.

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йилга мўлжалланган бюджетномада мобил алоқа учун акциз солиғи бекор қилинишини маълум қилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика