2026 йил 1 январ соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 1 094 нафар чақалоқ дунёга келган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Туғилган чақалоқларнинг 539 нафари ўғил, 555 нафари қиз фарзанд бўлган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида қайд этилган (138 нафар). Кейинги ўринларни Сурхондарё (135 нафар), Самарқанд (125 нафар), Қашқадарё (121 нафар) ва Наманган (110 нафар) вилояти эгаллаган. Энг кам туғилиш эса Сирдарё вилоятида (19 нафар) кузатилган.
Шунингдек, туғилганлар орасида 17 та эгизак ҳам бор, жами 37 нафар бола: 30 нафари икки ҳомила, 3 нафари уч ҳомила ва 4 нафари тўрт ҳомила эгизаклар сифатида дунёга келган.


