Янги Зеландия Бош вазири Жасинда Ардернда COVID-19 инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда Вазирлик идораси баёнет берди.
Баёнотда айтилишича, Ардернда бир неча кун аввал коронавирус аломатлари пайдо бўлган ва шундан кейин у тест топширди.
Бош вазир 21 майгача карантинда бўлишини ва ўз вазифаларини масофадан бажаришини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Янги Зеландияда Пфизер ваксинасидан биринчи одам вафот этгани хабар қилинганди.


