Янги Зеландияга Крис Хипкинс Бош вазир бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» нашри ёзмоқда.
Хипкинс Лейбористлар партияси етакчилигига ягона номзод бўлган, шунинг учун овоз бериш фақат расмиятчилик учун ўтказилган. Хипкинснинг ҳукуматдаги ўринбосари ижтимоий ривожланиш вазири Кармел Сепулони бўлади.
“Мен ўзимни ғайратли ҳис қиляпман ва ишга киришишни интиқлик билан кутяпман”, — деди у журналистларга.
Хипкинс келаси ҳафта чоршанба куни қасамёд қилади.
Эслатиб ўтамиз, Янги Зеландия собиқ Бош вазири Жасинда Ардерн шу ҳафта кутилмаганда ўз лавозимини тарк этиш қарорини эълон қилди. У бу қарорини қаттиқ чарчагани ва мамлакатни бошқаришга кучи қолмагани билан изоҳлади.
44 ёшли янги Бош вазир аввал соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ишлаган. СОВИД-19 пандемияси пайтида Хипкинс мамлакатнинг вирусга қарши чоралари ва ўша даврда соғлиқни сақлаш инқирозини бошқариш учун жавобгар эди.


