Бугун, 24 август куни соат 09:41да Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, “Янги Дархон” МФЙ Янги Дархон кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш цехларининг бири омборхонасида ёнғин содир бўлди. Тошкент шаҳар ФВБ хабарига кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 09:48 да етиб бориб, ёнғин қуршаб олинган. Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда. > “Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади. Вазият тўлиқ назоратга олинган. Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари — штаб бошлиғи полковник C.Зупаров ва Тошкент шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда ходимлари, ҳамкорликдаги хизматлар етиб борган”, - дейилади хабарда.