1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Янгиҳаётда ичида ёш қизалоқ бўлган лифт қулаб тушгани ростми?

Туман ҳокимлиги вазиятга аниқлик киритди.

Янгиҳаётда ичида ёш қизалоқ бўлган лифт қулаб тушгани ростми?

 

"Бугун ижтимоий тармоқлардан бирида туманимиздаги "Янги дархон" маҳалласи, 18-уйдаги лифтда электр токи узилгани, натижада лифтнинг тормози ишламай пастга қулагани, ичида ёш қизалоқ бўлгани ҳақида маълумот тарқалди. Ҳолат бўйича туман ҳокими, туман фавқулодда вазиятлар бўлими, саноат хавфсизлиги ва барча масъуллар ўрганиш ишларини олиб боришди. Саноат хавфсизлиги ходимлари томонидан вазиятга аниқлик киритилганда, лифт электр таъминотидан узилган вақтда генератор ишга тушгани ва қиз пастки қаватга хавфсиз тушгани маълум бўлди. Масъуллар қиз ва унинг оиласи билан сухбатлашишди. Қизнинг ахволи яхши ва кайфияти ижобий", - дейилади хабарда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика