Бугун, 13-декабрь куни соат тахминан 16:30 атрофида Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳудудидан ўтувчи М-34 “Тошкент–Душанбе” автомобиль йўлининг 10-километрида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 1984-йилда туғилган ҳайдовчи “Янгийўл–Тошкент” йўналишида “XCMG” русумли юк автомашинасини бошқариб кетаётган вақтида, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган, 1980-йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги “Isuzu” русумли автобуснинг орқа ён қисмига урилган.
Ҳодиса оқибатида автобусда бўлган икки нафар йўловчига Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмасида зарур тиббий ёрдам кўрсатилди. Уларнинг ҳолати ҳозирда яхши деб баҳоланмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


