1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Янгийўлда иккита автомашина ўзаро тўқнашиб, ариққа тушиб кетди

ИИББ ЙҲХБ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

Янгийўлда иккита автомашина ўзаро тўқнашиб, ариққа тушиб кетди

 

Ижтимоий тармоқда Термиз—Тошкент автомобиль йўлининг Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган қисмида даҳшатли автоҳалокат содир бўлгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИББ ЙҲХБ расмий муносабат билдирди.

 

Ҳодиса бугун, 2 сентябрь куни соат  12:00 ларда Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган М-39 Алмати–Бишкек–Тошкент–Шаҳрисабз–Термиз автомобиль йўлининг 829-километрида юз берган. 

 

Бекобод туманида яшовчи 1992 йилда туғилган ҳайдовчи С.Д. Нексия–2 автомобилида ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган 1984 йилда туғилган Зангиота туманида истиқомат қилувчи Б.Х. бошқарувидаги Нексия–3 автомобили билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган. Шундан сўнг транспорт воситалари йўл четидаги ариққа тушиб кетган.

 

Тўқнашув оқибатида иккала автомобиль ҳайдовчиларига тиббий ёрдам кўрсатиш учун туман марказий шифохонасига олиб кетилган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика