Кeча Тошкент вилояти Янгийўл туманида машина ёниб кетди. Бу ҳақида вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар бермоқда. Қайд этилишича, соат 10:30 ларда туман ҳудудидан ўтувчи М-39 "Тошкент-Термиз" халқаро автомобиль йўлининг 828 километрида ҳаракатланиб кетаётган 1990 йилда туғилган ҳайдовчи У.С. бошқарувидаги Мазда 6 русумли автомобилнинг двигатель ва салон қисмида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин оқибатида ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган, транспорт воситаси техник шикастланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ФВБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.