Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани «Саховат» маҳалласида фаолият юритган ғишт заводи чанг-газ тозалаш ускуналарисиз, ҳатто мўр қувурисиз ишлаб келаётгани аниқланганди.
Рейдда аниқланишича, заводда ёқилғи сифатида кесилган дарахтлар ва автомобиль шиналари ёқилган, ҳудудга эса ноқонуний чиқиндилар ташлаб келинган.
Атмосферага катта зарар етказаётган корхона фаолияти дарҳол тўлиқ тўхтатилди.
Табиатга етказилган зарар миқдори ҳисобланмоқда. Натижаларга кўра, қонунчиликка мувофиқ қатъий чоралар кўрилади.


