Япония муҳандислари интернет тезлиги борасида мисли кўрилмаган ютуққа эришди. Улар 1808 километр масофага 19 каналли оптик толали кабель орқали сониясига 1 миллион гигабит тезликда маълумот узатишга муваффақ бўлишди. Бу кўрсаткич интернет узатиш тезлиги бўйича янги жаҳон рекорди сифатида қайд этилди.
Ушбу ультра-тезкор алоқанинг имкониятлари жуда кенг: бир сонияда 10 000 та 4К форматдаги фильмни юклаб олиш мумкин. Бу технология нафақат оддий фойдаланувчилар, балки сунъий интеллект, илмий ҳисоб-китоблар ва квант ҳисоблаш тизимлари учун ҳам катта ютуқ бўлиши кутилмоқда.
Экспертлар фикрича, бу каби технологик силжишлар келажакда интернет инфратузилмасини тубдан ўзгартиради ва глобал маълумот алмашинуви сифатини кескин оширади.


