1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Япония Марс қўниш платформаси устида ишламоқда

Бу технология шишириладиган ҳимоя экрани тизимига асосланади.

Япония Марс қўниш платформаси устида ишламоқда

Япония космик агентлиги ЖАХА Марсга тадқиқот аппаратларини хавфсиз етказиб бериш учун қўниш платформалари яратишга киришди. Бу технология шишириладиган ҳимоя экрани ва двигателли юмшоқ қўниш тизимига асосланади.

 

Платформа 200 кг гача бўлган юкларни, жумладан кичик роверларни Марсга етказиш имконини беради. Лойиҳа Ойга юборилган СЛИМ модули тажрибаси ҳамда Марснинг Фобос йўлдошига режалаштирилган ММХ миссияси ишланмалари асосида ишлаб чиқилмоқда.

 

Шишириладиган экран парашютлар ва оғир қалқонларга эҳтиёжни камайтиради. Енгил, ихчам ва бардошли конструкциялар замонавий материаллар орқали яратилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика