1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Япония охирги ўн йилликдаги энг катта ёнғинни тўхтатди

Ёнғин 12 кунлик курашдан сўнг ўчирилган.

Япония охирги ўн йилликдаги энг катта ёнғинни тўхтатди

Япониянинг Офунато шаҳрида 1992 йилдан бери кузатилган энг йирик ёнғиннинг тарқалиши тўхтатилди. Шаҳар мери Киёси Фучигами матбуот анжуманида ёнғин 12 кунлик курашдан сўнг ўчирилганини эълон қилди. Бироқ айрим ҳудудлар аҳолисига нисбатан эвакуация ҳолати ҳали ҳам кучида қолмоқда.

 

Расмий маълумотларга кўра, ўрмон ёнғини 3 минг гектарга яқин ҳудудни қамраб олган ва 200 дан ортиқ бинога зарар етказган. Ёнғинни ўчиришга 2000 дан ортиқ қутқарувчи ва ўт ўчирувчи, шунингдек, 15 та вертолёт жалб қилинган.

 

Мутахассисларнинг фикрича, келгуси кунларда вазият тўлиқ барқарорлашиши кутилмоқда. Эвакуация қилинган фуқаролар яқин вақт ичида уйларига қайтишлари мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика