Жаҳон

Япония охирги ўн йилликдаги энг катта ёнғинни тўхтатди

Ёнғин 12 кунлик курашдан сўнг ўчирилган.

Япония охирги ўн йилликдаги энг катта ёнғинни тўхтатди

Япониянинг Офунато шаҳрида 1992 йилдан бери кузатилган энг йирик ёнғиннинг тарқалиши тўхтатилди. Шаҳар мери Киёси Фучигами матбуот анжуманида ёнғин 12 кунлик курашдан сўнг ўчирилганини эълон қилди. Бироқ айрим ҳудудлар аҳолисига нисбатан эвакуация ҳолати ҳали ҳам кучида қолмоқда.

 

Расмий маълумотларга кўра, ўрмон ёнғини 3 минг гектарга яқин ҳудудни қамраб олган ва 200 дан ортиқ бинога зарар етказган. Ёнғинни ўчиришга 2000 дан ортиқ қутқарувчи ва ўт ўчирувчи, шунингдек, 15 та вертолёт жалб қилинган.

 

Мутахассисларнинг фикрича, келгуси кунларда вазият тўлиқ барқарорлашиши кутилмоқда. Эвакуация қилинган фуқаролар яқин вақт ичида уйларига қайтишлари мумкин.

custom img

Россия-Украина урушида янги босқич: музокаралар, хорижлик аскарлар, Шимолий Корея ва янги мобилизация хавфи

Россия-Украина уруши беш йилдан ошган бир пайтда томонлар ўртасидаги музокаралар яна кун тартибига чиқмоқда. Бироқ музокара столига ўтишдан олдин Москва ҳам, Киев ҳам фронтдаги позициясини имкон қадар кучайтиришга уринмоқда. Россияда эса урушни давом эттириш учун инсоний ресурс масаласи тобора долзарб бўлиб бормоқда.

custom img

Россия украиналикларнинг ўз ҳукуматини танлаш ҳуқуқини белгиламаслиги керак — Федоров

Украинанинг собиқ мудофаа вазири уруш давом этаётганига қарамай, мамлакатда президентлик сайловларини ўтказишга чақирди.

custom img

Ҳиндистондаги меҳмонхонада содир бўлган ёнғинда 9 нафар хорижлик ҳалок бўлди

Ҳодиса юзасидан меҳмонхона эгасига қарши жиноят иши қўзғатилган.

custom img

АҚШ Эронни “бўғиб қўйиш” тактикасини танлади — СNN

Трамп Эрон билан музокараларни тўхтатиб, янги стратегияга ўтмоқда.

custom img

Россияда мигрантларнинг пул ўтказмаларига солиқ жорий этиш таклиф қилинди

Маълум қилинишича, 2026 йилда мигрантлар чет элга 17 миллиард рублдан ортиқ маблағ юборган.

custom img

Европа денгизлари рекорд даражада исимоқда

Олимлар Европа атрофидаги денгизларда кузатилаётган ҳароратнинг асосий сабаби инсон фаолияти натижасидаги иқлим ўзгариши эканини маълум қилди.

custom img

Россиялик бизнесменлар Украинага қарши уруш учун қарийб 4,5 миллиард доллар ажратди

Бу 2025 йилги жами тушумдан 1,5 баравар кўп.

custom img

Meta болаларга зарар етказганликда айбланиб, жаримага тортилиши мумкин

АҚШда компанияга қарши болалар ва ўсмирларни ижтимоий тармоқларда узоқроқ вақт ушлаб турадиган функциялардан фойдалангани ҳақидаги даъволар бўйича суд жараёни бошланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"