1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Японияда 8-9 балли зилзила содир бўлиши мумкин

Унинг эҳтимоли 80 фоизгача деб баҳоланган.

Японияда 8-9 балли зилзила содир бўлиши мумкин

Япониянинг Хонсю оролидан жануби-шарқда жойлашган Нанкай ёриғида 8-9 магнитудали кучли зилзила эҳтимоли 80 фоизгача ошди. Бу ҳақда 16 январь куни NHK телеканали Сейсмик фаолликни ўрганиш бўйича ҳукумат комиссиясига таяниб хабар берди.

 

Аниқланишича, зилзила юзага келиш эҳтимоли яқин 30 йилга мўлжалланган. Ер силкиниши оқибатида 323 минггача маҳаллий аҳоли қурбони бўлиши мумкин. Комиссия маълумотларига кўра, сўнгги 8 магнитудали кучли зилзила 78 йил олдин Нанкай ёриғида содир бўлган.

 

Бундан ташқари, комиссия Курил ва Япония қирғоқлари бўйлаб кучли зилзилалар эҳтимоли ортиб бораётганини қайд этди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика