Япониянинг NHK телеканали хабарига кўра, мамлакатда юз берган даҳшатли ҳодисада бир ҳайдовчи мактаб ўқувчилари гуруҳини машинаси билан уриб юборган. Ҳодисада етти нафар бола турли даражада тан жароҳати олган.
Полиция томонидан қўлга олинган шахс бу ишни атайлаб қилганини тан олган. У сўроқ вақтида “ҳаётдан тўйганини” ва “мактаб ўқувчиларини ўлдириш мақсадида” автомобилни уларга қарата ҳайдаганини айтган.
Воқеа юзасидан тергов ишлари давом этмоқда. Ҳукумат ҳодисани қатъий қоралаб, жабрланганларга зарурий ёрдам кўрсатилишини билдирган.


