1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Японияда илк бор аёл киши Бош вазир бўлиши мумкин

Янги раҳбарнинг ваколати 2027 йилгача давом этади.

Японияда илк бор аёл киши Бош вазир бўлиши мумкин

Япониянинг собиқ ички ишлар вазири Санаэ Такаити ҳукмрон Либерал-демократик партия (ЛДП) раҳбарлиги учун сайловда ғалаба қозонди. Бу ҳақида Кyodo ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

 

“ЛДП янги раҳбарининг ваколати 2027 йилгача давом этади. ЛДП раислиги сайловларида ғалаба қозониш автоматик равишда Япония бош вазири лавозимига тайинланишни кафолатламайди, чунки партия парламентдаги кўпчилик ўринни йўқотган. Бироқ ЛДП “Комэйто” партияси билан коалицияда парламентдаги энг нуфузли сиёсий куч бўлиб қолмоқда”, дея ёзмоқда Кyodo.

 

Нашрнинг маълум қилишича, Такаити октябрь ойидаёқ лавозимига киришиши ва Япониянинг биринчи аёл бош вазири бўлиши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика