1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Японияда кўчки оқибатида 20 киши бедарак йўқолди

Япониянинг Сидзуока префектурасида юз берган кўчки натижасида 20га яқин одам бедарак йўқолди.

Японияда кўчки оқибатида 20 киши бедарак йўқолди

Префектура ҳокимияти ёрдам сўраганидан сўнг воқеа жойига қутқарувчилар етиб келди, ҳукумат маълумот йиғиш бўйича тезкор гуруҳ тузди. 

Aтами шаҳрида ўнлаб уйлар вайрон бўлган. Шаҳар санъат музейида вақтинчалик бошпана очилди. 

Бундай хавфли табиат ҳодисасига кучли ёмғир сабаб  бўлмоқда. Япониянинг марказий ҳудудларида бир неча кундан буён ёмғир тинмаяпти. Aйрим туманларда 2 суткада 400 дан 600 мл гача ёғингарчилик кузатилган. 

Токио яқинидаги Канагава префектусининг 200 минг аҳолисига ҳам кўчки хавфи туфайли эвакуация қилиниш тавсия этилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика