1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Японияда ўлимга ҳукм қилинган маҳбус оқланди

У деярли ярим аср қамоқда ўтирган.

Японияда ўлимга ҳукм қилинган маҳбус оқланди

 

Япониянинг Шидзуока префектураси округ суди 89 ёшли Ивао Хакаматани айбсиз деб топди ва унга 217 миллион иен (тахминан 1,44 миллион доллар) миқдорида товон тўлаш қарорини чиқарди. У 1966 йилда ўз раҳбари ва унинг оиласини ўлдиришда айбланиб, қамоққа олинган ва ўлим жазосига ҳукм қилинган эди.

 

Кёдо агентлигининг хабарига кўра, суд бу қарорни Хакаматанинг 47 йил давомида ноҳақ қамоқда ўтиргани ва тергов жараёнида қийноқлар остида айбини бўйнига олишга мажбурлангани сабабли чиқарган.

 

2014 йилда унинг ДНКси жиноят жойида топилган қон излари билан мос келмаслиги исботланганидан сўнг, Хакамата қамоқдан озод этилган. 2024 йил сентябрь ойида Шидзуока округ суди уни тўлиқ оқлаб, тергов давомида учта асосий далил сохталаштирилганини эълон қилди. Орадан бир ой ўтиб, прокуратура бу қарор устидан шикоят қилмаслигини билдирди.

 

Шу тариқа, Хакамата Япония тарихида энг узоқ вақт ўлим жазосини кутган ва айбсиз деб топилган маҳкум сифатида тарихга кирди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика