1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Яшил макон” лойиҳасига масъулиятсиз ёндашган 29 нафар раҳбар жавобгарликка тортилади

Бош прокуратура лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар ўрганилаётгани ва кўзбўямачиликка йўл қўйган мансабдорларга чора кўрилаётганини маълум қилди.

“Яшил макон” лойиҳасига масъулиятсиз ёндашган 29 нафар раҳбар жавобгарликка тортилади

 

“Қайд этилишича, биргина Қорақалпоғистон Республикасида кўчатлар суғориш тизимлари мавжуд бўлмаган ҳудудларга экилиши ҳамда масъулларнинг эътиборсизлиги натижасида жами 333,1 минг туп кўчат нобуд бўлишига йўл қўйилган, бажарилган ишлар ҳажмига электрон платформа орқали амалда экилмаган жами 136,1 минг туп кўчатлар ҳисоботларга қўшиб ёзилган

 

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида эса ободонлаштириш хизмати томонидан жамоат жойларида 127,5 минг туп кўчат экилгани қайд этилсада, амалда кўчатларнинг аксарияти (90 фоизи) қайта экиш учун мўлжалланган питомниклардаги қаламчалар бўлиб, марказий кўчаларга экилган кўчатларнинг 30 фоизи суғорилмагани ва агротехник тадбирлар амалга оширилмагани натижасида қуриб, ўсувчанлик қобилиятини йўқотган.

 

Сирдарё вилоятида жами 1 355 туп дарахт кўчатлари, Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида экилган 3,5 минг туп кўчатнинг ярмидан кўпи қаровсизлик оқибатида нобуд бўлган.

 

Шунингдек, Навоий вилояти Учқудуқ туманида 2 435 туп амалда экилмаган кўчатлар ҳисоботларга қўшиб ёзилиб, буджетдан ажратилган маблағлар ободонлаштириш тизими ходимлари томонидан ўзлаштирилган.

 

“Ҳозирга келиб, ўз вазифаларини бажаришга масъулиятсизлик билан қараб, хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаган 29 нафар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва идоралар раҳбарларининг қонунчиликда белгиланган жавобгарлик масаласи ҳал этилмоқда”, — дейилади хабарда. 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика