1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Яшнободдаги ЙТҲда “Cobalt” ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Яшнободдаги ЙТҲда “Cobalt” ёниб кетди

 

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Яшнобод туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида “Cobalt” русумли автомобил ёниб кетгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси расмий маълумот берди.

 

Қайд этилишича, ҳодиса 1 январь куни соат 01:59 да Яшнобод тумани Маҳтумқули кўчасида, 85/1-уй қаршиcида содир бўлган. Икки автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.

 

Тўқнашув натижасида “Cobalt” автомобили ёнаётгани ҳақида Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига хабар келиб тушган. Шундан сўнг қутқарув техникалари воқеа жойига соат 02:08 да етиб борган.

 

Ёнгин соат 02:14 да тўлиқ ўчирилган. Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар аниқланмаган. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика