Жорий йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонда 187 610 та енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган. Ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 66 019 тага ошган.
2022 йилнинг январь-август ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:
— Автомобиль бензини – 768,8 минг тонна;
— Кўмир – 3,4 млн. тонна;
— Нефть– 519,4 минг тонна;
— Газ конденцати – 864,8 минг тонна;
— Енгил автомобиллар – 187 610 дона;
— Автобус – 713 дона;
— Юк автомобиллари – 2 784 дона;
— Автомобиль двигателлари – 145,9 минг дона.


