Маълум қилинишича, 8 февраль куни диаметри 150 метр бўлган “2007 UY1” астероиди ерга яқинлашади. Бу жисм сайёрамиз атрофидан минимал масофада яқин учиб ўтади. У ерга 5,3 миллион километр, яъни Ер ва Ой орасидаги масофадан 14 марта катта масофагача яқин келади.
Олиб борилган ҳисоб-китобларга кўра, учар жисмнинг ер билан тўқнашиш эҳтимоли жуда кам.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эйфел минораси ҳажмидай келадиган астроид ер томон яқинлашаётгани ҳақида хабар берилганди.


