Жаҳон

Эйфел минораси ҳажмидай келадиган астроид ер томон яқинлашмоқда

Тўқнашув эҳтимоли 2182 йил сентябрга тўғри келади.

Эйфел минораси ҳажмидай келадиган астроид ер томон яқинлашмоқда

 

Жорий йилнинг декабрь ойида потенционал хавфли астероид 4660 "Нереус" Ерга яқинлашади. Бу ҳақда "Daily Rekord" нашри NASA маълумотларига таяниб хабар берди.


Космик жисмнинг узунлиги 330 метрни ташкил этади, уни Париждаги Эйфел минорасининг баландлиги (324 метр) билан солиштириш мумкин.

 

Таъкидланишича, 4660 "Нереус" бошқа маълум бўлган астероидларнинг 90 фоизидан каттароқдир. Объект 11 декабрь куни Ерга яқинлашади ва 3,9 миллион километр - Ер ва Ой орасидаги масофадан ўн баравар узоқликда учади.

 

NASA маълумотларига кўра, астероид сайёрамизга ҳеч қандай хавф туғдирмайди.

 

Хабар қилинишича, астрономлар телескоплар ёрдамида Ерга 500 метр яқинликдаги Бенну астероидини сайёра учун энг хавфлиси деб баҳолашди.


Аввалроқ Ерга ўта хавфли астероид яқинлашиб келаётгани, NASA биринчи тўлиқ тижорат экипажини Халқаро космик станцияга юбориш санасини маълум қилгани ҳамда Жефф Безос НАСАни судга бергани ҳақида хабар берилганди.

 

Насиба Тўхтаева

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.