Хабарларга кўра, бу тадбир 2022 йил 9 октябрь санасига мўлжалланган. Маросим Германиянинг Франкфурт шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу мусобақанинг саралаш баҳсларида 54 жамоа гуруҳларга бўлинган ҳолда 23 та йўлланма учун кураш олиб боради. Евро-2024 турнирида жами 24 та давлатнинг терма жамоаси иштирок этади. Мусобақанинг бир иштирокчиси аллақачон маълум бўлиб улгурган. Бу турнир мезбони Германия термаси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги Европа чемпионати 14 июндан 14 июлгача Германияда бўлиб ўтади. Турнирнинг финал босқичига қуръа ташлаш маросими эса 2023 йилнинг декабрь ойига белгиланган.
Аввалроқ Ла Лиганинг икки клуби бош мураббийсиз қолгани ва “Реал Мадрид” собиқ футболчиси Ўзбекистонга келиши ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров


