1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Евроиттифоқ Косова ва Сербия ўртасидаги вазиятдан ташвишда

Жозеп Боррель томонларни босиқликкка чақирди.

Евроиттифоқ Косова ва Сербия ўртасидаги вазиятдан ташвишда

 

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича олий вакили Жозеп Боррель кескинлик кучайиши хавфи мавжуд бўлган Косоводаги вазиятнинг ривожланишидан хавотир билдирган ва томонларни зўравонлик ҳамда провокациялардан қочишга чақирган.

 

“Сўнгги воқеалар Косово ва Сербия ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашувига олиб келди. Бунинг оқибатлари Косово, Сербия ва бутун минтақа аҳолиси учун ҳалокатли бўлиши мумкин”,  — деди дипломат. 

 

Икки давлат ўртасида август ойидан буён қарама-қаршиликлар кузатилмоқда, улар, айниқса, сўнгги кунларда янада кучайган. Косово серблари томонидан йўлларда ўрнатилган баррикадаларга тўхталиб ўтган Боррель “Европа оиласига қўшилишни истаган ҳамкорлар томонидан бунинг қабул қилиниши мумкин эмас. Бу вазиятни тўхтатиш керак, тўсиқларни олиб ташлаш керак. Ва тинчликни тиклаш зарур”, — деб қайд этди.

 

Унинг сўзларига кўра, ҳар икки томон ҳам деэскалацияни бошлашга тайёрлигини маълум қилган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика