1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Евроиттифоқ Косово ва Сербияни кескинликни юмшатишга чақирди

Айни вақтда томонлар ўртасида вазият кескинлашган.

Евроиттифоқ Косово ва Сербияни кескинликни юмшатишга чақирди

 

АҚШ ва Европа Иттифоқи Косоводаги “таранг вазият”нинг барча томонларини зудлик билан кескинликни юмшатишга, провокациялар, таҳдид ва қўрқитишлардан тийилишга чақирмоқда.

 

АҚШ ва Европа Иттифоқи Сербия президенти Александр Вучич, Косово бош вазири Албин Курти билан сиёсий ечим топиш ҳамда кескинликни камайтириш устида ишламоқда.

 

Косово полицияси декабрь ойида шимолда бир неча полициячини 1998-1999 йиллардаги можаро ва террорчилик даврида ҳарбий жиноятларда гумон қилиб ҳибсга олди. 10 декабрь куни Косово серблари шу сабабли баррикадалар ўрнатган ва минтақа шимолидаги магистраль йўлларда навбатчилик қилмоқда.

 

Косово Республикаси бош вазири Албин Курти 15 декабрь куни Приштинанинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини Чехияга топширди. Бир қатор Евроттифоқ давлатлари —Испания, Греция, Кипр, Словакия ва Руминия Косовони тан олмайди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика