1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Евроиттифоқ мамлакатларини ноодатий ёз кутмоқда

Бу ўрмон ёнғинларига сабаб бўлиши, шубҳасиз. Иттифоққа аъзо давлатлар бунга тайёрми?

Евроиттифоқ мамлакатларини ноодатий ёз кутмоқда

 

Бу йил Евроиттифоқ мамлакатларида қурғоқчилик бўлиши мумкин. Мутахассисларга кўра, Иттифоққа аъзо мамлакатларни ноодатий ёз кутмоқда.

 

Инқирозни бошқариш бўйича ЕИ комиссари Янез Ленарчичнинг таъкидлашича, минтақада йил бироз қуруқ келмоқда.

 

«Қурғоқчилик кутилаётган жазирама билан бирга ўрмон ёнғинларига сабабчи бўлиши шубҳасиз», — дея қўшимча қилади сиёсатчи.

 

Ленарчичнинг маълум қилишича, Евроиттифоқ бу йилги ёз мавсуми арафасида ўзининг ёнғинга қарши кураш бўйича ҳаво флотини анчайин мустаҳкамлаган.

 

Ўрмон ёнғинларини ўчиришга жалб қилинадиган самолётлар ва вертолётлар сони 13 тадан 28 тагача кўпайтирилган. Ҳозирда Европа ўт ўчирувчилари ихтиёрида 10 та Canadair самолётлари, 14 та самолёт-амфибия ва 4 вертолёт бор.

 

Техникалар Евроиттифоқнинг 10 та давлатида сақланади. Бундан ташқари, Греция, Португалия ва  Францияга олдиндан 400 нафар ўт ўчирувчилар жойлаштирилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика