1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Евроиттофоқ ва НАТО ўртасида ҳамкорлик декларацияси имзоланди

У бир қатор масалаларни ўз ичига олади.

Евроиттофоқ ва НАТО ўртасида ҳамкорлик декларацияси имзоланди

 

Европа Иттифоқи ва НАТО ўртасида келгуси йиллардаги ҳамкорликни белгилаб берувчи икки томонлама ҳамкорлик декларацияси имзоланди.  Альянснинг Брюсселдаги штаб-квартирасида келишувни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

 

Ҳужжатни НАТО бош котиби Енс Столтенберг, Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел имзолади. Декларация ҳали оммага эълон қилинмаган.

 

Маълумки, бу ЕИ ва НАТО ўртасидаги учинчи келишувдир. Бу икки йил аввал муҳокама қилина бошлаган. Ҳужжатнинг имзоланиши Россиянинг Украинага қарши уруши ҳамда Туркия ва Кипр ўртасидаги кескинлик туфайли бир неча бор кечиктирилган. Дастлаб декларация 2022 йил июнь ойида Мадридда бўлиб ўтган НАТО саммитида имзоланиши керак эди.

 

Ғарб агентликларига кўра, келишув “ўсиб бораётган геостратегик рақобат”, муҳим инфратузилмани ҳимоя қилиш ва янги технологиялар таҳдидларига қарши курашиш, НАТО ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш мавзуларини ўз ичига олади. Томонлар, шунингдек, сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий кучларини иришга келишиб олдилар.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика