Европа комиссияси Россия табиий гази учун тўловлар схемасини ўзгартириш талабини батафсил ҳуқуқий таҳлил қилди. Агар бирон-бир давлат ёки компания газ учун тўловни рублда амалга оширишга ҳаракат қилса, бу санкцияларни четлаб ўтиш деб ҳисобланади. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Россия томонидан газ учун тўловни рублга алмаштириш учун таклиф қилинган схема хавфли ҳисобланади.
“Бизнинг ўйлашимизча, алмаштириш таклифи нафақат компаниялар учун хавф туғдиради, балки мавжуд санкцияларни четлаб ўтади”, — деди Урсула фон дер Ляйен.
Эслатиб ўтамиз, 23 март куни Россия президенти Владимир Путин газ учун тўловларни рублга ўтказиш бўйича кўрсатма берган эди. Аввал тузилган шартномалардаги нархлар ва ҳажмлар ўзгармайди, фақат тўлов валютаси ўзгаради, деди Кремл.
Ўз навбатида, Еврокомиссия Россияга қарши янги санкцияларни тайёрлашга киришди, бу эса Москванинг рублдаги газ учун тўловлар бўйича позициясига боғлиқ бўлади.


