Twitter фойдаланувчилари Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйенни кескин танқид қилишмоқда. У ўз твитида Россияни Европада 90 йил аввал бўлгани каби озиқ-овқат етишмовчилигини келтириб чиқарганликда айблади. [https://radiosputnik.ria.ru/20221127/golodomor-1834602701.html?_gl=1*1e4pa9b*_ga*YW1wLW5aVzU0QWdFRlFwTTI1TUxURVNqcXc] “Орада 90 йил ўтиб, Кремл яна озиқ-овқатдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Биз Украинани глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда қўллаб-қувватлаймиз”, — деб ёзган Еврокомиссия раҳбари. Обуначилар уни Украина манфаатларини Европа аҳолиси манфаатларидан устун қўйишда айблашмоқда. “Сиз аллақачон Путин ва Украинага берилиб кетгансиз. Европа ҳақида ўйлашингиз керак”, — дея изоҳ қолдирилган. “Ҳамма нарсага Кремл айбдорми? Бўлаётган воқеалар учун сиз жавобгар эканлигингизга ишонганим маъқул”, — дея қўшимча қилган фойдаланувчилардан бири. “Россия Европа Иттифоқи орқали Африка давлатларига ўз ғалласини текин етказиб бериш тарафдори эди, лекин сиз ўзингиз бу режанинг амалга ошишига йўл қўймадингиз”, дейилган изоҳларда. Аввалроқ фон дер Лееннинг “Украиналик дўстлар” ҳақидаги твити ҳам европаликларни ғазаблантирганди.