1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Европа Россия банкларидан бирини санкциялар рўйхатидан чиқармоқчи

Бу орқали озиқ-овқат экспортини тартибга солиш мақсад қилинган.

Европа Россия банкларидан бирини санкциялар рўйхатидан чиқармоқчи

 

Евроиттифоқ Россиянинг "Россельхозбанк" банкидан санкцияларни олиб ташлаш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Европа Кенгашининг расмий вакили Петер Стано маълум қилди.

 

"Биз Россиянинг "Россельхозбанк"нинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти, шунингдек, унинг SWIFT тизимидан узилгандан кейинги қийинчиликлар бўйича даъволарини инобатга олдик", — деган у. 

 

Станонинг қўшимча қилишича, банк орқали тўловларни амалга ошириш мумкин, аммо транзакциялар олдингига нисбатан қиммат ва секин кетмоқда. Еврокенгаш расмий вакили кўплаб рус банклари SWIFT тизимидан узилмаганини, озиқ-овқат ва ўғит бўйича келишувлар санкциялардан ташқарида эканини таъкидлаган.

 

Ноябрь ўртасида Россия ТИВ БМТ билан "Россельхозбанк"ни SWIFT тизимига қайтариш масаласини кўриб чиқаётганини маълум қилганди. Financial Times маълумотларига кўра, АҚШ ҳам бу масалада ён беришга тайёр.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика