Европа мамлакатларига кетма-кет бўронлар ёпирилмоқда. Бир қатор мамлакатларда юз минглаб уйлар электр энергиясиз қолди. Скандинавияда камида 4 киши ҳаётдан кўз юмди. Йўллар қулаган дарахтлар туфайли тўсилиб қолган. Германияда эса "Надия" циклони оқибатида бир киши ҳалок бўлди.
Кучли шамол оқибатида йиртилган сайлов афишаси йўловчининг устига тушиб кетган. Мамлакат шимолида темир йўл ҳаракати қисман тўхтатилди.
Гамбургда Элба дарёсидаги сув сатҳи сезиларли даражада кўтарилди ва қирғоқларидан тошди. Шунингдек тўфон Дания, Финляндия, Норвегия, Швеция ва Буюк Британияга ҳам таъсир кўрсатди. Данияда ёмон об-ҳаво туфайли бир қанча кўприклар, жумладан, Копенгаген ва Швециянинг Малмё шаҳрини боғлайдиган асосий автомобиль ва темир йўл ёпилган.
Аввалроқ Эстония қор бўрони остида қолгани ҳақида хабар қилганди.


