Жаҳон

Европага кучли тўфон зарба берди

Бир қатор мамлакатлар сув тошқини остида қолган.

Европага кучли тўфон зарба берди

 

Европа мамлакатларига кетма-кет бўронлар ёпирилмоқда. Бир қатор мамлакатларда юз минглаб уйлар электр энергиясиз қолди. Скандинавияда камида 4 киши ҳаётдан кўз юмди. Йўллар қулаган дарахтлар туфайли тўсилиб қолган. Германияда эса "Надия" циклони оқибатида бир киши ҳалок бўлди.

 

Кучли шамол оқибатида йиртилган сайлов афишаси йўловчининг устига тушиб кетган. Мамлакат шимолида темир йўл ҳаракати қисман тўхтатилди. 

 

Гамбургда Элба дарёсидаги сув сатҳи сезиларли даражада кўтарилди ва қирғоқларидан тошди. Шунингдек тўфон Дания, Финляндия, Норвегия, Швеция ва Буюк Британияга ҳам таъсир кўрсатди. Данияда ёмон об-ҳаво туфайли бир қанча кўприклар, жумладан, Копенгаген ва Швециянинг Малмё шаҳрини боғлайдиган асосий автомобиль ва темир йўл ёпилган.

 

Аввалроқ Эстония қор бўрони остида қолгани ҳақида хабар қилганди.

custom img

Кобулдаги хусусий мактабда портлаш содир бўлди, ўқувчилар жароҳатланди

Ўқувчилар дарслардан чиққанидан кейин мактаб ҳовлисига граната отилган.

custom img

Қозоғистонда 19 ёшли ўзбекистонлик келин вафот этди

У ўлимидан олдин дугонасига эри ширинлик туфайли уни урганини айтган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"