1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Дунё / 
  4. Европага янги табиий офат хавф солмоқда

13:45 / 19.08.2022

994

Европага янги табиий офат хавф солмоқда

Европага янги табиий офат хавф солмоқда

Учта мамлакатда ўнлаб одамлар бўрон қурбони бўлган.

 

 

Кучли бўрон сабаб Австриянинг шимоли-шарқида камида беш киши ҳалок бўлди. Шунингдек, Италияда икки киши, Францияда эса  беш нафар инсон ҳаётдан кўз юмган. 

 

Австриялик қурбонлар орасида 4 ва 8 ёшли икки бола борлиги айтилмоқда. Яна 13 киши жароҳатланган. Кучли шамол кўплаб дарахтларни қулатди ва уйларнинг томларини учириб кетди. Италиянинг Тоскана минтақасида бўрон туфайли 18 киши тан жароҳати олган. 

 

Кучли ёғингарчилик туфайли мамлакатнинг турли ҳудудларида сув тошқинлари содир бўлган. Хусусан Франциянинг Корсика минтақасига шамолнинг тезлиги соатига 222 км га етган.

 

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика