Эслатиб ўтамиз, FIFА миллий федерацияларга ҳар икки йилда бир марта жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳақида ҳужжат тарқатган эди. Ўзгаришлар 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин қабул қилиниши таклиф қилинмоқда. Хабарларга кўра, яқин келажакда Европанинг ўнга яқин ассоциацияси FIFАни тарк этишни режалаштирмоқда.
19 октябрь куни FIFА раҳбари Жанни Инфантино ҳар икки йилда бир марта жаҳон чемпионатини ўтказиш ғоясининг асосий афзалликлари нимада эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, 2026 йилдан бошлаб жаҳон чемпионати 48 давлат иштирокида ўтиши аллақачон ҳал қилинган масала бўлиб, жаҳон чемпионатини ҳар икки йилда ўтказиш масаласи эса ҳали муҳокама қилинмоқда.
Аввалроқ UEFА Англияни жазоламоқчи эканлиги ва ФИФА афғонистонлик футболчиларни эвакуация қилмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров


