1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Европанинг тўртта давлати Исроил туфайли “Евровидение-2026”ни бойкот қилди

Ғазо можароси фонида сиёсий норози­лик кучайиб, бир нечта Европа давлатлари танловдан чиқди.

Европанинг тўртта давлати Исроил туфайли “Евровидение-2026”ни бойкот қилди

 

Испания, Нидерландия, Ирландия ва Словения Европа радиоэшиттиришлар иттифоқи (EBU)нинг 4 декабрь куни ўтказилган йиғилишидан сўнг “Евровидение-2026” халқаро қўшиқ танловида иштирок этмаслик тўғрисида қарор қабул қилди.

 

Ушбу қарор Исроилнинг мусобақада иштирокига оид масала бўйича овоз бериш ташкил этилмагани ҳамда Ғазо секторида давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар билан боғлиқ экани таъкидланмоқда.

 

Словениянинг РТВСЛО телеканали хабарига кўра, бир қатор давлатлар — Испания, Черногория, Нидерландия, Туркия, Жазоир ва Исландия Исроилнинг танловдаги иштироки бўйича яширин овоз бериш ўтказилишини таклиф қилган, бироқ бу ташаббус амалга ошмаган.

 

Бу мамлакатлар илгари ҳам Ғазодаги вазият туфайли Исроилнинг “Евровидение”да қатнашишига норози эканини билдирган эди. Шунингдек, Франсе 24 хабарига кўра, Бельгия, Финляндия ва Швеция ҳам танловни бойкот қилиш эҳтимолини илгари сурган.

 

Шу билан бирга, Британиянинг BBC ва Германиянинг СВР телеканаллари мусобақани трансляция қилишда давом этишини маълум қилган.

 

Таъкидлаш жоиз, Россия сўнгги тўрт йил давомида “Евровидение”дан четлатилган бўлиб, бу мамлакатда қўшиқ танловининг миллий муқобили “Интервисион” жорий йил сентябрь ойида Москвада ўтказилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика